“Болқаймоқ” бизнинг қадимий ширинлигимиздир. У одатда иссиқ нон билан бирга тайёрланади ва нон болқаймоққа ботириб истеъмол қилинади ҳамда иссиқ чой билан ичилади. У табиий, ҳар қандай кимёвий моддалардан холи.
Таркиби:
250 гр қаймоқ
2 ош қошиқ асал
1 чой қошиқ ун
Тайёрланиши:
Қаймоқни юқори паст иссиқликда қўзғатиб қизитилади, аста-секин асални аралаштирилади ва асал яхшилаб иссиқлик билан эритилади. Доимий аралaштириб турилади. Оловдан олиб, совутилади. Музлатгичга қўйса ҳам бўлади.
Яхшилаб совигач, збивалкада уриб, 1 чой қошиқ ун аралаштирилади. Йўғонлашгунча урилади. Сизнинг “болқаймоқ” тайёр. Уни нон ёки ўзингизнинг севимли мевангиз ёки ҳар хил пишириқ билан истеъмол қилишингиз мумкин.
|