Naruto Shippuuden 294
20 декабря 2012
Naruto Shippuuden 294
20 декабря 2012
  • Наруто
  • Bleach
  • Fairy Tail
  • One Piece
rss
Главная » 2015 » Март » 19 » Ayollar ва кизлар учун
12:58
Ayollar ва кизлар учун

Ез тозалаш ва ободонлаштириш мавсуми. Уй бекаларимиз тозалаш учун махсус воситаларсиз ойналар яхши тозаланиши учун бир нечта тавсиялар:
• Агар ойнангиз тозаликдан ярақлаб туришини истасангиз, ойнани юваетган сувга озроқ крахмал қўшинг
• Ойналар намланиб, қишда эса музлаб қолишнинг олдини олишнинг йўли бу - глицирин ердамида артиш..
• Агар ойна музлаб қолса уни дархол туз билан артинг. Муз эригач, қуруқ мато билан артиш тавсия этилади..
• Ойналарни пиёз ёрдамида артсангиз, уларга пашша ва чивинлар яқинлаша олмайди.
• Ранг берилган ойналарни сув ва озроқ истеъмол сиркаси аралашмасида артиб олишингиз мумкин.
• Бўр ва тиш ювиш кукуни қадимий ва кўп қўлланилан ойнани яхши тозаловчи воситалар ҳисобланади.. бунинг учун 2 – 3 ош қошиқ ва 1 стакан сув аралаштирилади ва ушбу аралашмага ботирилган мато билан ойна тозаланади. Артилган ойна қуригандан кейин қурқуқ ва юмшоқ мато ёки газета қоғози билан тозалаб артилади.
• Кўзойнак ойналари намланиб қолмаслиги учун қуюдаги аралашма билан ювилгач, таза фанель (ёки майин мато) ёрдамида артиб олинади. Аралашма : 3 қисм глицирин, 7 қисм суюқ совун ва бир неча томчи скипидар.
• Тозалаб ювилган хрусталь идишларни кўк крахмал (синька) теккизилган юнгли мато билан артилса, идишлар янгидек ёрқираб қолади.
• Шиша кўза ва графинларни тубини яхши тозаланишини истасангиз, иллиқ сувга солинган бир неча хом тухум пўстининг аралашмасини идишга қуюб, обдон силкитинг. Шунда ингизка оғизли идишларингизнинг тубини яхши тозаланишига эришасиз.
Помидор пўстидан тез ва осон ажралиши учун бир-икки дақиқага иссиқ сувга солиб қўйинг. Шундан сўнг помидорнинг арчилиши осон ва кўп вақт талаб этмайдиган бўлади.
Нўхатни илиқ сувга ивитиб қўйиш лозим. Агар у янада юмшоқ бўлишини истасангиз, чой қошиқ учида истеьмол содасини қўшиб ивитинг.
Агар тухумда ёриқ пайдо бўлган бўлса, уни тузли сувда пиширишни маслаҳат берамиз.
Хом творогни қуритиб, докага солган ҳолда илиб қўйилса, у янада мазали бўлади.
Сабзавотларни баланд оловда қовуриш лозим.Шунда сабзавотларнинг сели чиқиб кетмайди ва ўз таъмини сақлаб қолади
 

Категория: Foydali Maslaxatlar | Просмотров: 603 | Добавил: shoxrux11 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавить комментарий
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: